Туманимизда замонавий маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Сам электрор сервис” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги яна бир истиқболли корхона иш бошлади.
ҲУҚУҚИНГНИ БИЛ ВА ТАЛАБ ҚИЛ! Туман ҳокимлигида Самарқанд шаҳар ҳамда Самарқанд, Жомбой, Булунғур, Тойлоқ туманларидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ва кадрлар бўлими ходимлари, бош ҳисобчилари иштирокида семинар ўтказилди.
49-умумтаълим мактабида туман ҳокими ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди. Унда нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этди.
МЕҲНАТДАН ТОПИЛГАН ШУҲРАТ Ҳомид ака одатдагидай тонг саҳарда даласига йўл олди. Олтиндай товланиб турган ғаллазордаги буғдой бошоқларига боқиб, баҳри дили очилди.
Таълим-тарбия фарзанд келажагини белгиловчи энг мақбул восита. Тарбияли боланинг эртаси порлоқ бўлса, тарбиясиз бола вақти келиб ота-она юзини ерга қаратади. Шу сабабли фарзанд тарбиясида асосий масъулият оналар зиммасига юклатилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича туман идоралараро комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш, комиссия томонидан 11 ой давомида амалга оширилган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган профилактик тадбирлар муҳокома қилинди.
Эрта турмушнинг олдини олиш ва оилалардаги барқарорликни таъминлашда «Оила» илмий-амалий тадқиқот марказининг ўрни тобора ортиб бормоқда.
Туманда ўз вазифаларини тўғри тушуниб, самарали фаолият юритаётган намунали етакчиларимиз кўп. Улар фестиваль, танлов ва мусобақаларда ўқувчилар иштирокини таъминлаб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда.
БОШ ҚОМУСИМИЗ БИЛИМДОНЛАРИ БЕЛЛАШДИ 122-мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллигига бағишлаб “Сиз қонунни биласизми?” мавзсуида тадбир ўтказилди. Унда ўқув даргоҳининг 9-“А” синфининг “Ёш ҳуқуқшунослар” ҳамда 9-“Б” синфининг “Иқтидорли ёшлар” гуруҳлари иштирок этди.
КОНСТИТУЦИЯ БАЙРАМИ НИШОНЛАНДИ Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги муносабати билан туман ҳокимлигида тадбир бўлиб ўтди.

«    декабрь 2018    »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31